Самарқанднинг Сартепа даҳасида янги поликлиника биноси фойдаланишга топширилди. Ушбу тиббиёт муассаси инвестицион дастур доирасида қурилди. Қурилиш-монтаж ишларига 1 млрд 115 млн сўм ажратилди.  

Бино 100 млн сўмлик янги замонавий тиббиёт ускуналари ва мебель жиҳозлари билан жиҳозланди. Айни пайтда муассасада 31 нафар умумий амалиёт шифокори ва 98 нафар ўрта бўғин тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатмоқда.

Самарқанд аҳолиси ўртасида 12 минг 884 нафар 14 ёшгача болалар, 11 минг 742 нафар туғруқ ёшидаги аёллар мавжуд.