11 май куни Сочида авикассага ўғриликка тушган ёш фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Кубань 24 телеканали хабар бермоқда.

Касса ходимаси полицияга мурожаат қилишга улгурган. Унинг маълум қилишича, номаълум шахс барча пулларни талаб қилган, акс ҳолда уни ўлдиришини айтган. Қиз хона ичида қамалиб олиб, оператив хизмат ходимларини чақирган.

Сочи ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, полиция ходимлари бир неча дақиқа ичида воқеа жойига етиб борган. Қизнинг берган маълумотларига асосланган ҳолда улар яқин орадаги авиакассалардан бирида талончини топиб, қўлга олишган. Маълум бўлишича, талончи 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси экан.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.