Навоий вилоятининг Учқудуқ туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда «Дўстлик байроғи» газетаси хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, кеча, 11 май душанба куни халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари IV сессияси бўлиб ўтди. Унда Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси бош директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Санақулов Рустамбек Бурханович бир овоздан Учқудуқ туман ҳокими лавозимига тайинланди.

Сессияда вилоят ҳокими Э. Турдимов, халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги, корхона-ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакил лари иштирок этишди.