Бошқирдистон пойтахтида муҳожирларни ноқонуний ишга жойлаштирган фирма 3.5 млн рубль жарима тўлайди. Шаҳар прокуратурасининг маълум қилишича, хусусий корхона омборхонасида Ўзбекистон Республикасининг 11 нафар фуқароси ишлаган.

Бундан ташқари, муҳожирлар Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатномага ҳам эга бўлмаган.
Уфа судининг ҳукмига биноан фирма 3.5 млн жарима тўлайдиган бўлди.