Украина темирйўл йўли –«Укрзализныця» – кредиторлар олдида ўзларини техник дефолт (ўз вазифасини бажара олмаслик ҳолати — Kun) давлат корхонаси сифатида эълон қилишди. Бу ҳақда УНИАН хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, дефолт ҳақида давлат монополия идораси раҳбари Маским Бланк маълум қилган.

Раҳбарнинг сўзларига кўра, корхона яқин икки ой мобайнида 32 млрд. гривна миқдоридаги ташқи қарзларни қайтариш ишларини амалга оширади. Қайта структуралаштириш жараёнида Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредитларидан фойдаланиш кўзда тутилмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, «Укрзализныця» 2015 йилнинг дастлабки чорагида йўловчиларни ташишдан кўрилган зарар минг баравар ошган ҳолда 2,4 млн гривнага қадар етганини маълум қилганди.