АҚШнинг энг йирик телекоммуникацион компанияларидан бири Verizon Communications Inc. 4,4 млрд долларга AOL медиакомпаниясини харид қилмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Ушбу битим компаниянинг реклама бозоридаги мавқеини мустаҳкамлайди ҳамда видеоконтент бозоридаги рақобатбардошлигини оширади.

AOL компанияси Huffington Post, TechCrunch, Engadget ва бошқа брендларга эгалик қилади.

Verizon компанияси AOL нинг ҳар бир акцияси учун 50 доллар тўлайди, бу эса 11 майдаги савдолар пайтида AOL акцияларига таклиф қилинган нархдан 15 фоиз кўпроқни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, AOL АҚШнинг йирик медиакомпанияси бўлиб, онлайн-хизматлар етказиб берувчиси, электрон эълонлар тахтаси, дунёда оммавийлиги бўйича 6-рақамли қидирув тизими, Bebo ижтимоий тармоғи эгаси ҳисобланади.