Watson суперкомпьютери онкологик касалликлар билан курашади

Технология 12 Май 2015 1785

IBM корпорацияси муҳандислари томонидан яратилган Watson суперкомпьютери унга янги бўлган йўналишга – соғлиқни сақлашга қаратилди. Эндиликда суперкомпьютер саратонга учраган беморлар учун энг самарали дорилар тўпламини топиш ва ҳисоблаб чиқиш учун саратон ўсимталарини таҳлил қилишда ёрдам беради.

Суперкомпьютердан ушбу мақсадда фойдаланиш АҚШнинг персоналлаштирилган тиббиётни ривожлантириш дастурининг бир қисми ҳисобланади. Онкологик касаллик ирсий мутация оқибатида юзага келувчи, ўзидан назорат қилиб бўлмайдиган ҳужайралар ўсишини намоён қилади. Олимлар айнан қандай мутация саратонга сабаб бўлганини аниқлай олсалар, унда бу касалликни анча самаралироқ даволаш мумкин бўлади.

Бунда асосий муаммо ДНКни секвенерлашда (ДНКнинг аминокислотик ёки нуклеотид кетма-кетлигини аниқлаш) катта миқдордаги маълумотларни қайта ишлаш зарурлигидан иборат. Бу вазифани оддий компьютерлар эплай олмайди, чунки минглаб ирсий мутациялардан касалликнинг келиб чиқишига сабабчи бўлганини аниқлаш катта ҳисоб-китобларни талаб қилади. Бу вазифани фақатгина суперкомпьютер бажара олиши мумкин.

Онкологлар Watson’нинг қуввати катта ҳажмдаги маълумотлар муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради, деб умид билдирмоқдалар. Компьютерга ДНК нусхалари юкланади, сўнгра компьютер олинган маълумотлар ичидан саратоннинг келиб чиқишига сабабчи бўлганини қидиришни бошлайди. Компьютер хотирасига аввалдан турли клиник синовлар ва тасдиқланган дорилар бўйича маълумотлар киритилган бўлади. Керакли мутация аниқлангандан кейин, Watson у ёки бу дори-дармонлар билан даволашнинг барча комбинацияларини қидиришни бошлайди. IBM дастурчилари суперкомпьютерни бундай вазифаларни бажара олишга тайёрлашлари учун ярим йилдан кўпроқ вақт сарфлашди.

Ҳозирча бир нарса ноаниқлигича қолмоқда: тиббиёт муассасалари IBM’нинг бу хизматлари учун қанча тўлаши керак бўлади ва суперкомпьютернинг қуввати барча истовчиларга етмаслиги ҳисобга олинса, у қанча беморларга ёрдам бера олиши мумкин бўлади?

Маълумот учун, IBM Watson суперкомпьютери сунъий интеллектнинг савол-жавоб тизими билан жиҳозланган. Компьютер Дэвид Феруччи раҳбарлигидаги тадқиқотчилар гуруҳи томонидан яратилган. Watson’нинг асосий вазифаси табиий тилда берилган саволларни тушуниб, уларга маълумотлар базасидан жавоб беришдан иборат. Компьютер IBM корпорациясининг асосчиси Томас Уотсон шарафига унинг номи билан аталган.
Watson компьютери ҳар бири тўртта саккиз ядроли POWER7 архитектурасига эга процессорлар билан жиҳозланган 90та IBM p750 серверидан ташкил топган. Супер компьютернинг умумий тезкор хотираси 15 терабайтдан кўпроқни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар