Хоразмда туяқушлар парвариши йўлга қўйилди

Ўзбекистон 12 Май 2015 1773

Хоразмнинг Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи Замира ва Иброҳим Жуманиёзов ўз уйида Африка туяқушларини боқишни йўлга қўйди. Бу ҳақда хабар топган туман ва вилоят раҳбарияти уларга икки гектар ер ажратиб берди. Шу тариқа улар оилавий қуш фабрикасига асос солди.
“Оила даврасида” газетасининг ёзишича, уларнинг ўғиллар Ибратжон ва Рўзматбой қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини битиргандан сўнг паррандачилик корхонасига қарай бошладилар. Қолган ерда эса қушлар учун емиш экилди.
Паррандачилик фермасида 10та иш ўрни бор. Туяқушлардан ташқари, товуслар, япон товуқлари, тоғ қирғовуллари, какликлар парвариш қилинмоқда. Бундан ташқари, оилавий корхонада 1250 бош ўрдак ва 1000 бош бедана бор.

Кўпроқ янгиликлар