Украина бош вазири Арсений Яценюк Украина Бош прокуратурасидан Виктор Януковичга тегишли бўлган ва мусодара қилинган 1,4 млрд  долларни давлат бюджетига ўтказишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Украина Вазирлар маҳкамаси сайтида маълум қилинди.

“Арсений Яценюк Украина ҳукумати Виктор Янукович ва унинг атрофидагиларга тегишли бўлган 1,4 млрд долларни ҳисбга олгани ҳақида эслатиб қўйди. Ҳукумат раҳбари Украина Бош прокуратураси ва суд ҳакамларига “бу маблағлар ҳибсга олингандан мусодара қилинган даражасига ўтказилишини” сўраб мурожаат қилди” дейилмоқда хабарда. 

Янукович пулларнинг бюджетга ўтказилиши “фуқаролар учун ижтимоий стандартларни ошириш ҳамда армия ва коррупцияга қарши курашни қўшимча молиялашга имкон беради” деб таъкидламоқда.

Аввалроқ, Украина давлат бюджети Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович ва унинг сафдошларининг хорижий ҳисоб рақамларида ҳибсга олинган пуллардан бор-йўғи 5014,05 гривна олгани маълум қилинганди.