“Монако” бош мураббийи Леонарду Жардим клуб билан шартномасини узайтирди.

Португалиялик мутахассиснинг монегасклар билан янги келишуви 2019 йилгача мўлжалланган. 

Эслатиб ўтамиз, Жардим “Монако”га ўтган ёздан бери мураббийлик қилади. Клуб унинг қўл остида жорий мавсумда Чемпионлар Лигасининг чоракфинал баҳсигача етиб келди, Франция чемпионати якунланишига икки тур қолганда мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.