Таиланднинг Паттайя шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати баҳслари якунланди. Олтита ёш тоифасида ўтказилаётган дунё биринчилигида беш нафар ёш шахматчимиз ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди.

11 ёшли шахматчилар баҳсида Жавоҳир Синдаров 7 турда 6 ғалаба ва бир дуранг қайд этиш орқали энг яхши натижага эришиб, олтин медалга эга бўлди.

Етти ёшлилар мусобақасида ўз имкониятини синовдан ўтказган Акобирхон Сайдалиев 6 очко жамғариб, бронза медални қўлга киритди. Шу ёш тоифасида ўйнаган яна бир ўзбекистонлик вакил Абдулбосит Шарифжонов эса 7 очколик имкониятдан 3,5 очко жамарган.

9 ёшлилар мусобақасида иштирок этган Исломбек Синдаров эса 5 очко билан тўртинчи ўринга жойлашди.

13 ёшлилар гуруҳидаги Суҳробжон Аввалбоев эса 3,5 очко йиғди.