АҚШ давлат котиби Жон Керри Сочига ташриф буюрди. Бу ҳақда АҚШнинг Россиядаги элчихонаси матбуот котиби Уильям Стивенс Твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Охирги марта АҚШ сиёсатчилари Россияга 2013 йилнинг майида ташриф буюрган эди. Керри ҳам режалаштириб қўйилган ушбу сафарни анча вақтгача орқага сурди. Энди у Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлари вазири Сергей Лавров билан учрашади. Музокаралар чоғида Яман, Эрон, Украина ва Суриядаги вазият борасида фикр алмашилади.
Илгарироқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков учрашув кун тартиби кенг миқёсга эга эканлигини, аммо ундан иқтисодий санкциялар ўрин олмаслигини айтиб ўтган эди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги мутасаддилари Жон Керрининг ташрифи ўзаро муносабатларнинг илиқлашувига хизмат қилишидан умидвордир.