Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 22 октябрдаги “2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2015 йилнинг ҳар чорагида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ушбу дастур ижроси юзасидан умумлаштирилган ахборот ва материаллар тақдим этилиши белгиланган.

Ушбу масала юзасидан жорий йилнинг 19 май куни соат 10:00 да Ўзбекистан Республикаси Қонунчилик палатаси биносининг 2-мажлислар залида “2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг асосий йўналишлари ва параметрларининг 2015 йил I чорак якунлари ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг ахбороти муҳокамасига бағишланган Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг  йиғилиши бўлиб ўтади.