“Фукусима” атом электр станциясининг авария натижасида зарарланган тўрт реакторидан бири радиоактив ёқилғидан тозаланди.
Agence France-Presse агентлигининг маълум қилишича, зарарланган бинодан 1 500 ёқилғи стержени чиқариб олинган.
Бу авария оқибатларини бартараф қилиш бўйича ташланган жиддий қадам бўлди, аммо қолган учта реакторни ҳам тозалаш галдаги мақсадлардир. Экспертларнинг фикрига кўра, бу ишни амалга ошириш учун бир неча ўн йил сарфланиши мумкин.