2015 йилда Ўзбекистон 139 км автомобиль йўлларини юқори бўйлама юк стандартига ўтказади

Ўзбекистон 13 Май 2015 1501

Жорий йилда Ўзбекистон миллий автомагистралининг 139 км узунликдаги йўл участкаси юқори бўйлама юк стандартларига ўтказилади.
Айни пайтда бўйлама юк стандарти 10 тонна деб белгиланган. Эндиликда жаҳон стандартига мос 13 тонна рақами қабул қилинади. Бу йўналишдаги ишларга 222 млрд сўм сарфланиши айтилмоқда.
Таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистондаги йўлларнинг 80 фоизида бўйлама юк стандарти 10 тонна қилиб белгиланган. Қолган йўлларни ҳам жаҳон стандартларига мослаштириш режалаштирилмоқда. Яна 139 км йўлда эса 13 тонна стандарти ўрнатилади. Бунинг учун йўл қопламаси янгиланиши талаб қилинади. Ишлар биринчи навбатда Бейнов-Қўнғирот-Бухоро-Навоий-Самарқанд-Тошкент-Андижон автотрассасининг 119 км лик участкасида амалга оширилади.
Ижро этилаётган “2011-2015 йилларда инфраструктура, транспорт ва коммуникацион қурилишни ривожлантириш ишларини тезлаштириш тўғрисида”ги давлат дастурига ажратилган маблағнинг 49 фоизи автотранспорт тизимини ривожлантиришга йўналтирилади. Дастурнинг умумий қиймати 6.9 млрд долларни ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар