“Бавария” жамоаси ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашувида “Барселона” футболчилари билан баҳс олиб борди. “Альянц Арена”да ўтган ушбу учрашувда “мюнхенликлар” 3:2 ҳисобида муваффақият қозонишига қарамай, икки учрашув натижасига кўра (5:3) мағлуб бўлишди ва "Барселона" финал йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалари мезбонларнинг фаоллиги билан бошланди. 7 дақиқага келиб бурчакдан узатилган тўпни Меҳди Бенатия боши билан Тер Штеген дарвозасига аниқ йўллади ва ҳисобни очди. Кўп ўтмай, аниқроғи 15 дақиқада Неймар жамоадоши Луис Суареснинг узатмасидан сўнг аниқ зарба билан мувозанатни тиклади. 30 дақиқада яна Суарес-Неймар жуфтлиги фаоллик кўрсатди ва ҳисоб 2:1 кўринишига келди. Шундан сўнг “Бавария”да ҳисобни тенглаштириш учун бир қанча қулай вазиятлар вужудга келганди, аммо, Тер Штегеннинг сейвлари эвазига биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимнинг 59 дақиқасида Роберт Левандовски ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 74 дақиқада эса Томас Мюллер "мюнхенликлар"ни олдинга олиб чиқди. Аммо, мазкур ғалаба финал йўлланмаси учун етарли бўлмади ва "Бавария" мана шу босқичда ўз юришини тўхтатди. "Барселона" футболчилари "Реал Мадрид" - "Ювентус" учрашуви ғолиби билан ЕЧЛ финалида тўқнаш келишади.

"Бавария" - "Барселона" 3:2

Голлар: Бенатиа 7, Неймар 15, 29, Левандовски 59, Мюллер 74.

23:45, Мюнхен, "Альянс арена"

Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Анг)

Қанотларда: Саймон Бэк, Жэк Коллин

Дарвозалар ортида: Энтони Тэйлор, Андре Маринер (Анг)

Тўртинчи ҳакам: Стюарт Барт (Анг)

"Бавария": Нойер, Алонсо, Бенатиа, Тьяго Алькантара, Левандовски, Рафинья, Боатенг, Бернат, Лам, Мюллер, Швайнштайгер.

Захира: Рейна, Данте, Мартинес, Писарро, Гаудино, Гётце, Роде, Визер.

"Барселона": тер Штеген, Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Ракитич, Бускетс, Иньеста, Месси, Суарес (Педро 46), Неймар.

Захира: Браво, Матьё, Бартра, Адриано, Хави, Рафинья.

Матнли трансляциясини ўқиш учун мана бу ҳаволани босинг.