Британиялик мушук энг баланд овозда миёвловчи мушук сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилди

Жаҳон 13 Май 2015 1457

Мерлин лақабли британиялик мушук энг баланд овозда миёвлайдиган мушук сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилди, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри. Мерлин чиқарадиган товушлар баландлиги 67,8 Дб деб баҳоланди. Таққослаш учун, оддий уй мушуклари 25 дБ атрофида миёвлайдилар.

Рекордчи мушукнинг эгаси Трейси Вествуднинг айтишича, у телефонда суҳбатлашганда суҳбатдошлари баъзан унинг уйидан “қандайдир шовқин” келаётганидан шикоят қилишади. “Мен уларга бу менинг мушугим миёвлаётганини айтаман. Бироқ улар менга ишонишадими-йўқми, билмайман”, дейди Мерлиннинг эгаси.

Мушук Вествудлар оиласида 13 йилдан бери яшайди. У Торки шаҳридаги (Девон графлиги) ҳайвонларни қутқариш марказидан боқиб олинган. Қайд этилишича, Мерлин мушук бола бўлганидаёқ катта мушуклардан баландроқ миёвлаган. У яшаган уйда унинг миёвлашини фақатгина яна бир уй ҳайвони – кар итгина эшита олмаган.

Икки йил аввал Вествуд у пайтда баланд овозда миёвлаш бўйича рекордчи бўлган Смоки мушуги ҳақида билиб қолди. Бу мушукнинг миёвлаши товуши 67,68 Дб га етган. Вествуд унинг мушуги Смокидан баландроқ миёвлаши мумкинлигини ҳис этиб, экспертларни чақиртирди. Натижада Гиннесс рекордлар китоби вакиллари Мерлиннинг миёвлаши товушини махсус асбобларда ўлчаб, янги ютуқни қайд қилишди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар