Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лиганинг иккита ўйинидан дисквалификация қилинди. Бу ҳақида El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатган.

Италиялик мутахассис "Валенсия"га қарши кечган баҳсда (2:2) ўзини ноўрин тутгани учун жазоланди.

Шу тариқа, Анчелотти “Эспаньол” ҳамда “Хетафе”га қарши учрашувларни ўтказиб юборади.