АҚШ Давлат котиби Жон Керри Украина президенти Пётр Порошенконинг Донецк аэропортини қайтариб олиш зарурлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ бериб ўтди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Агар президент Порошенко кучишлатар операцияларни бошлаш кераклигини айтаётган бўлса, унда унга бундай ҳаракатларни амалга оширишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўришни тавсия қилган бўлардик”, деб айтди Керри Сочида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув пайтида бу ҳолат юзасидан журналистлар берган саволга жавобан.

Аввалроқ Украина раҳбари Украина қўшинлари "Донецк халқ республикаси" айирмачиларидан Донецк аэропортини орқага қайтариб олишларини маълум қилганди.