АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия президенти Владимир Путин ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан бўлиб ўтган музокараларда “очиқчасига баҳс-мунозара” юритилганини маълум қилди. Бу ҳақда америкалик дипломат ўзининг твиттерда ёзиб ўтган.

“Президент Путин ва вазир Лавров билан Эрон, Сурия ва Украина каби асосий мавзулар бўйича очиқча мунозаралар бўлди”, деб ёзди Керри.

Шунингдек, Лавров Сочида бўлиб ўтган музокараларни “ажойиб тарзда ўтди” дея баҳолади.