Россиянинг ЛУКОЙЛ компанияси «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси билан ҳамкорликда Қандим гази лойиҳаси бўйича Бухоро вилоятининг Қувачи-Олот ҳудудига газ қазиб олиш учун дастлабки синов ускуналарини ўрнатди. Бу ҳақда Газета.уз нашри хабар тарқатди.

Ишлаб чиқариш қуввати йилига 2,2 миллиард кубометр газ қазиб олишга етувчи мазкур ўрнатма 34та махсус қудуқ-конлардан табиий газ қазиб олинаади. Мазкур хомашё Муборак газни қайта ишлаш заводига жўнатилади. Мазкур лойиҳа асосида Ўзбекистонда табиий газ ишлаб чиқарилиш ҳажми сезиларли равишда ошади.