Сенатор Жон Маккейн Sputnik агентлигига берган интервьюсида расмий Вашингтон Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги Кенгашини сотиб олишга ҳаракат қилишини маълум қилди. Унинг фикрича, Оқ Уй шу йўл билан Эрон ядровий дастури бўйича араб давлатларининг қўллаб-қувватлашига эришмоқчи.
“Ўйлашимча, Обама маъмурияти порахўрликнинг ҳар қандай шаклига мурожаат қилишга тайёр. Аммо бу соҳада барибир муваффақиятга эриша олмаса керак, негаки араб давлатлари Эрон билан келишувни ўз хавфсизликларига таҳдид деб билади”, – таъкидлаб ўтди сенатор.