EY консалтинг компанияси 8 мамлакатда фаолият юритаётган компанияларнинг 9699 нафар ходимлари орасида сўровнома ўтказди. Сўровнома ўтказиш учун масъул Кейрин Твэронайтнинг сўзларига қараганда, тадқиқоқтдан кўзланган асосий мақсад иқтисодий инқироздан чиқиш йилларида белгиланган иш ҳафтасига қай даражада риоя қилинаётганинин аниқлаш эди.

Маълум бўлишича, етакчи компаниялар менежерлари ҳафтасига 40 ҳафтадан кўпроқ ишлашади. Ишнинг ниҳоятда кўплиги, талабнинг юқорилиги туфайли кўпгина корхона ишчилари аниқ белгиланган иш кунига риоя қилмай, белгиланганидан кўпроқ ишлашга мажбур бўлмоқда. Кўпчиликнинг фикрича, 40 соатлик иш ҳафтаси тушунчаси тез орада йўққа чиқади, ва иш тартиби бошқа принциплар асосида белгилана бошлайди.