Ўзбекистон ҳарбий салоҳият бўйича жаҳонда 54-ўринни эгаллаб, минтақада биринчи натижани кўрсатди

Ўзбекистон 13 Май 2015 5915

Global Firepower ташкилоти мамлакатларнинг ҳарбий салоҳияти бўйича рейтингни эълон қилди. Рўйхатдан 126 мамлакат ўрин олган.
Тадқиқотчилар ушбу рейтингни тузиш учун 50та омилни таҳлилдан ўтказиб, шу асосда ҳар бир давлатнинг ҳарбий салоҳиятини аниқлашга ҳаракат қилган. Ҳарбий хизматга лаёқатли аҳоли сони, ҳарбий техника миқдори, географик жойлашув, иқтисодий имкониятлар шулар жумласидандир.
Рейтингда Ўзбекистон 54-ўринни эгаллади. Бу минтақа давлатлари орасида биринчи кўрсаткичдир. Қозоғистон 66, Қирғизистон 78, Тожикистон 81, Туркманистон 90, Афғонистон 102-ўринни эгаллади.
Рейтингга келтирилган изоҳларда айтилишича, Ўзбекистонда ҳарбий хизматга лаёқатли аҳоли сони 13 311 936 кишини ташкил қилади. Бунда аҳоли сони ҳақидаги эскирган маълумотларга таянилган (28 929 716). Бундан ташқари, танклар сони 420та, ҳарбий машиналар сони 715та, ракета-зенит тизимлари 109та эканлиги маълум қилинган.
Рўйхатда биринчи ўринни АҚШ эгаллаб турибди. Ундан кейинги поғоналарга Россия, Хитой, Ҳиндинстон, Буюк Британия муносиб кўрилган. Шунингдек, кучли ўнликка Франция, Шимолий Корея, Германия, Япония ва Туркия кирган.

Кўпроқ янгиликлар