Ўзбекистон Миллий банки пластик карталар фойдаланувчилари учун янги Verified by Visa хизматини тақдим этишни режалаштирмоқда.

Унинг доирасида фойдаланувчи 3D-Secure технологияси асосида интернет дўконларида хавфсиз молиявий амалиётлар бажара олади. Бунинг учун мижозга ҳимояланган режимда ишлаш учун махсус пароль берилади.

Маълумки, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки 20 йилдан буён пластик карталарни истеъмолга чиқариш бўйича етакчи ўрин эгаллаб келмоқда. Унинг томонидан 18 мингдан ортиқ тўлов терминаллари ўрнатилган, улар орқали охирги 3 ой ичида умумий миқдори 9 млрд сўмга тенг транзакциялар ўтказилган. Шу муддат ичида банк карталарига 1.1 трлн сўм киритилган. 2015 йил 1 апрель якунларига кўра карталардаги қолдиқ миқдори 223.6 млрд сўм ёки 20.6 млн сўмга тенг бўлди.