13 май куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фумихито Като билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув мобайнида Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молия-техникавий ҳамкорлик доирасидаги долзарб мавзулар муҳокама қилинди. 

Асосий эътибор 26-28 январь кунлари Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик қўмитасининг ўн иккинчи йиғилишидаги келишувларнинг амалга оширилиши, ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг юқори технологик тармоқларига, ҳамкорликда янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.