Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси “Йилнинг энг фаол журналисти – 2014” танловига ҳужжатлар қабул қилиш бошланишини эълон қилди. Танловга 2014 йилнинг 1 июнидан 2015 йилнинг 1 июнигача газета ва журналларда, интернет нашрларда эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар қабул қилинади.

Материаллар танловга таҳририятлар тавсияси билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари орқали жорий йилнинг 10 июнигача муаллифнинг иш жойи, телефони, манзили ҳақидаги маълумотлар ва паспорт нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши лозим.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб 27 июнда ўтказиладиган байрам тадбирида танлов ғолиблари ва совриндорларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилади.

Материаллар “Йилнинг энг фаол журналисти – 2014” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100129, Тошкент шаҳри,
Навоий кўчаси, 30-уй.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
3-қават, 30, 35-хоналар.
Телефонлар: 244-64-61; 244-37-87.