Ўзбекистонда енгил саноат экспорти ҳажми 2.5 баробарга ошди

Ўзбекистон 13 Май 2015 1119

Охирги 5 йил ичида Ўзбекистонда текстиль ва тикувчилик саноатида 2 баробарга ўсиш кузатилди. Ўз навбатида, экспорт ҳажми 2.5 баробарга ошди. Бу ҳақда trademap.com порталидаги таҳлилий ахборотдан маълум бўлди.
Маълумки, 2009 йилда 2009 йилда Ўзбекистон президенти “Маҳаллий истеъмол молларини ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Қарор доирасида текстиль корхоналарининг 2009-2011 йилларга мўлжалланган инвестицион лойиҳалари рўйхати келтирилган эди. Мана шу чора-тадбирлар доирасида амалга оширилган ишлар, эксперт Искандар Комиловнинг фикрича, соҳадаги жиддий тараққиётга сабаб бўлган.
2009 йилдан буён Ўзбекистонда текстиль ва тикувчилик саноати бир қатор инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга муваффақ бўлди. Жумладан, трикотаж кийимлар экспорти 2009-2013 йиллар орасида 4 баробарга, бошқа турдаги материаллар экспорти эса 2 баробарга ошди.
Бундан ташқари, экспертларнинг фикрича, экспорт географиясининг кенгайиши, янги халқаро ҳамкорларнинг пайдо бўлиши ҳам жиддий ютуқлардан бўлди. Жумладан, 2009 йилда кийим-кечак 15 мамлакатга экспорт қилинган бўлса, бугун уларнинг сони 37тага етди. Булар орасида Франция, АҚШ, Финляндия сингари давлатлар бор.

Кўпроқ янгиликлар