Ўзбекистонда тўловлар ҳажми ойига 1.8 трлн сўмни ташкил қилди

Иқтисодиёт 13 Май 2015 1537

Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари тушуми охирги 5 йил ичида 50 фоизга ўсиб, барча тўловлар ҳажмининг 3 баробарга ўсишини таъминлаб берди. Экспертларнинг сўзларига қараганда, бу банк пластик карталарининг амалиётга кенг татбиқ қилиниши билан боғлиқдир.

Айни пайтда товарлар ва хизматлар учун ойлик тўловларнинг умумий ҳажми 1.8 трлн сўмни ташкил қилади. Булар ичида коммунал тўловлар улуши 187 млрд сўмни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 14 млн дона банк карталари истеъмолга киритилган. Уларга 163 минг тўлов терминллари орқали хизмат кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, жамоат жойларида 2 мингдан ортиқ банкомат ва ахборот киосклари ўрнатилган.

Кўпроқ янгиликлар