Россия томонидан Шимолий флотнинг яратилиши Арктикада хавфсизлик даражасини оширди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин мудофаа саноати комплекси ривожлантириш бўйича йиғилишда баён этди.
“Шимолий флот негизида Бирлашган стратегик қўмондонликнинг ташкил қилиниши Арктикада хавфсизлик даражасини оширди ҳамда Россия учун муҳим бўлган бу минтақада ҳарбий инфраструктуранинг замонавийлашувига хизмат қилди”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
Шунингдек, Росреестр ташкилоти Арктика миллий атласини яратиш учун 10 млн рубль сарфлаши айтилди.