Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси 12 май куни Олма-ота шаҳрида Буркино-Фасо терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди ва бу ўйин дуранг ҳисоби билан якунланди.
Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов бошқариб борган мазкур учрашувда ҳисоб очилмаган.
Маълум қилинишича, Қозоғистон терма жамоаси кейинги ўйинини шу йилнинг 12 июнида, Евро-2016 учун саралаш босқичи доирасида Туркия терма жамоасига қарши ўтказади. Бу ўйин ҳам Олма-ота шаҳридаги Марказий ўйингоҳда ташкиллаштирилади.