Қозоғистонга нотижорий мақсадларда олиб кирилиши мумкин бўлган маҳсулотлар сони белгилаб берилади. Бу ҳақда Остонада ташкил этилган брифинг чоғида Давлат даромадлари қўмитаси вакили Жамбул Сурағанов баёнот берди.

“2 майдан молия вазирининг “Божхона иттифоқи божхона чегаралари орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган молларни шахсий фойдаланиш моллари сирасига киритиш критерийлари тўғрисида”ги буйруғи кучга кирди, – маълум қилди у. – Бу буйруқ Божхона иттифоқи божхона чегаралари орқали жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш моллари олиб ўтилиши пайтида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади”.

Шасхий фойдаланиш категориясига киритилган моллар бир жуфтдан бир ном остидаги кийим-кечак, пойафзал, оқликлар, гиламлар, атир-упа, планшетлар, портатив техника ва электрон ускуналар, телефонлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳоказолардан иборат.