АҚШнинг Гарвард университети лабораториясида қозоғистонлик олим Арқат Абжанов ва чикаголик тадқиқотчи Бхарт-Анжан Бхуллар динозавр қиёфасига эга йирик эмбрион яратишга муваффақ бўлди. Қушнинг тумшуғи велоцираптор оғзига ўхшайди.

Bnews.kz нашрининг ёзишича, олимлар ген муҳандислиги йўли билан мутантлар яратиб, шу орқали эволюция жараёнининг айрим тафсилотларини, жумладан, молекуляр даражада тумшуқ шаклланганини кузатишга ҳаракат қилган.
Маълумки, қазилма топилдиқларни ўрганиш натижасида қушлар динозаврлардан келиб чиққан деган ғоя шаклланди. Тахмин қилинишича, динозаврларнинг олд оёқлари учишга мослашган қанотларга айлана бошлагач, уларнинг ўрнини босиш ва ердан озиқ-овқат териш учун оғиз тумшуққа айлана борган.
Мана шу тахминларни илмий тажриба йўли билан қиёслаб кўриш учун икки олим бошчилигидаги гуруҳ қушлар ва ўрмаловчилар эмбрионларини қиёслаб кўрдилар. Уларнинг оқсил синтези тизимида ҳам, ДНКларида ҳам жиддий фарқлар борлиги аниқланди.

Арқат Абжановнинг таъкидлашича, улар ҳали қушлар генларига ўзгартириш киритиб, ўрмаловчиларникига яқинлаштиришнинг уддасидан чиқа олмаган. Фақатгина мана генларни ишлаб чиқарадиган оқсилларга маълум ўзгартириш киритишга муваффақ бўлинган.