Россия ва АҚШ Украинадаги ихтилофни ҳал қилишда томонларга ўзаро таъсир кўрсатишга келишиб олди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Сергей Лавров матбуот вакилларига президент Владимир Путин АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашув чоғида шундай қарор қабул қилинганлигини айтиб ўтди.
“Ихтилофни ким томонидан бошланганидан қатъий назар, у жуда чўзилиб кетди. Бугун биз яқин ҳафталар ичида қандай одимлар ташланиши ҳақида гаплашдик. Хусусан, демилитаризация, қурол-яроғнинг олиб чиқилиши ва ЕХҲТ мониторингини жорий қилиш долзарб масалалигича қолмоқда”, – таъкидлаб ўтди Лавров.