Жанубий Корея пойтахти шимолидаги Нэгок-дон ҳарбий машғулот қароргоҳида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Ренхап агентлиги хабар бермоқда.
Отишма натижасида уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Тафсилотлардан маълум бўлишича, ҳарбий хизматчилардан бири автоматик қуролдан ҳамкасбларига қарата ўт очган. Сўнг ўз жонига қасд қилган. Унинг хатти-ҳаракатларига ҳозирча изоҳ берилгани йўқ.
Отишма натижасида, ўт очган ҳарбий хизматчидан ташқари, бир нафар аскар ўлган, беш нафари яраланган. Шифохонада ярадорлардан бири вафот этган.