Тошкент қувур заводи металлургия маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда

Ўзбекистон 13 Май 2015 971

Тошкент қувур заводи ўтган йилдан бошлаб майда нав, иссиқ чигирланган металл прокати (диаметри 6,5 ммдан 12 ммгача бўлган ингичка чивиқ пўлат) ишлаб чиқаришга киришди.

Бу ҳақида “Тошкент қувур заводи” қўшма корхонасининг 2 – ишлаб чиқариш мажмуаси бошлиғи Зафар Норхўжаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, янгидан бунёд этилган замонавий, юқори самарали металлургия мажмуасининг биринчи навбати лойиҳа қуввати 250 минг тоннани ташкил этган.

“Ушбу мажмуанинг қурилиши мисли кўрилмаган даражада қисқа муддат, яъни бор-йўғи 14 ой мобайнида пойтахтимизнинг Сирғали саноат ҳудудида амалга оширилди. Мажмуани барпо этишга хорижий таъсисчилар катта сармоялар киритдилар, бу эса ўз навбатида лойиҳанинг муваффақиятини таъминлади. Хитой металлургия институти томонидан лойиҳалаштирилиб, ушбу мамлакатнинг энг йирик ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрланган замонавий юқори самарали асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ва ишга тушириш чора-тадбирлари бевосита хитойлик юқори малакали техник мутахассислар ва ишчилар иштирокида ўз вақтида ва сифатли қилиб бажарилди. Натижада, республикамизда талаб катта бўлган импорт ўрнини босувчи пўлат қувурларнинг йирик ишлаб чиқарувчиси сифатида фаолият бошлаган корхонамиз, яна металлургия маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик корхонага ҳам айланди”, – дея таъкидлади Норхўжаев.

У корхонада ўрнатилган металл ёядиган машинанинг узунлиги деярли бир километрни ташкил этишини, айрим техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва конструкторлик ечими бўйича ушбу ускуна нафақат Марказий Осиё, балки МДҲ минтақасида ҳам ягона эканлигини билдирди.
“Жорий йилда корхона томонидан биргина металлургик маҳсулотларни 200 минг тонна ҳажмда ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ўрта муддатли истиқболда квадрат ва олти бурчакли кўндаланг кесимли чивиқларни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш назарда тутилган. Шунда Тошкент қувур заводининг ўрнатилган ишлаб чиқариш қувватлари йилига 500 минг тонна юқори ликвидли маҳсулотга яқинлашади”, – дея таъкидлади корхона вакили.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар