Тошкентда халқаро инновацион форум бўлиб ўтади

Ўзбекистон 13 Май 2015 711

19-21 май куни Тошкентда VIII Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси доирасида халқаро инновацион форум ўтказилади. Бу ҳақда Фан ва технологияни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг расмий сайти орқали ахборот тарқатилди.

Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологияни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар Академияси, Ўзбекистон президенти қошидаги “Истеъдод” жамғармаси, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон савдо ва саноат палатаси ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатидир.

Форумдан кўзланган асосий мақсад халқаро инновацион тизимларнинг ривожланиш тенденциялари, инновацион фаолият тараққиёти истиқболлари ва муаммоларини муҳокама қилиш, хусусий ва давлат секторлари орасидаги доимий мулоқот ва алоқани таъминлаш, инновацион соҳада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишдир.

Кўпроқ янгиликлар