“Укрзализниця” Украина давлат темир йўл компанияси кредиторларига техник дефолтга учраганини маълум қилди. Бу ҳақда давлат корхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Максим Бланк махсус брифинг чоғида баён қилди.
“Бугун биз кредиторларга “Укрзализныця”нинг қарздорлик мажбуриятлари бўйича техник дефолтга учраганимизни ва ички қарз бўйича музокаралар жараёнининг бошланганини маълум қилдик. Шунингдек, биз ички ва ташқи кредиторларга 2015 йили корхонада бўладиган реструктуризациянинг йўналишлари ва ҳажмлари ҳақида хабар қилдик”, – унинг сўзларини келтиради УНИАН агентлиги.
Унинг сўзларига қараганда, компания яқин икки ой ичида 32 млн гривна миқдоридаги ички ва ташқи қарзни реструктуризация қилади. Компаниянинг Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Корея Эксимбанки олдидаги қарздорлик мажбуриятлари реструктуризация қилинмайди.