2015 йилнинг январь-апрель ойлари орасидаги давр мобайнида Қозоғистонда саноат маҳсулотлари жисмоний ҳажми индекси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100.3 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда мамлакат миллий иқтисодиёт вазирлиги қошидаги статистика қўмитаси маълум қилди.

Хабарга кўра, тоғ-кон саноатидаги ўсиш 0.6 фоизни, қайта ишлаш саноатидаги ўсиш эса 0.4 фоизни ташкил қилган.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан нефть, табиий газ ва рангли металл қазиб олиш, резина ва пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш, нометалл минерал маҳсулотлар, металлургия ва кимё саноатида ўсиш кузатилган.