Ўзбекистонда 65 турдаги ҳисоботлар бекор қилинди

Ўзбекистон 13 Май 2015 6238

Ўзбекистонда 65 турдаги, жумладан, давлат статистика, молиявий ва солиқ ҳисоботлари бекор қилинди. 23 турдаги статистик ва 12 турдаги солиқ ҳисоботларининг бирлаштирилиши ҳисобига уларнинг сони камайтирилди, уларни тақдим қилиш муддати эса узайтирилди. Эндиликда микрофирмалар давлат статистикаси бўйича ҳисоботларни аввалгидек бир йилда 4 марта эмас, балки бир марта, фермер хўжаликлари эса 5 марта ўрнига 3 марта ҳисобот топширадилар.

Ўзбекистон Президентининг “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ,  12 турдаги ҳисоботга ўзгартиришлар киритилди. Ҳар ой тақдим қилинадиган 7 турдаги ҳисобот эндиликда ҳар чоракда, чораклик ҳисоботлар эса йил охирида тақдим қилинади.    

Мавсумий ҳисоботлар мавсум бошида ва охирида тақдим қилиниши керак. Бундан ташқари, жорий йилдан бошлаб тадбиркорлар барча турдаги ҳисоботларни фақатгина электрон кўринишда тақдим қилишлари керак.

Агар авваллари энди иш бошлаётган тадбиркорлар статистика муассасаларига мурожаат қилганларида жавобни 8 соат давомида кутган бўлсалар, эндиликда бунинг учун уларга 4 соат вақт талаб этилади. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар