18 май куни Ўзбекистонда “Очиқ эшиклар” куни ўтказилади

Маданият 14 Май 2015 1288

18 май куни Ўзбекистонда “Очиқ эшиклар” куни ўтказилади. Ушбу кун доирасида барча музейлар аҳолига бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи ва И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида 18 май куни “Музей оқшоми”га саёҳат уюштирилади.

 

Кўпроқ янгиликлар