Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1.3 баробарга кўп бўлди. Бу ҳақда Марказий банк вакиллари “Янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда банк тизимининг ўрни” мавзусидаги матбуот анжумани чоғида баёнот берди.

Шунингдек, охирги 10 йил ичида тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган кредитлар ҳажми 21 марта, микрокредитлар ҳажми 42 марта ошгани маълум қилинди.