Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда, 13-14 май кунлари шу йили Хитойда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги U-16 Осиё Чемпионати ва U-19 Осиё Чемпионатига қуръа ташланди.

Қуръа натижасига кўра Ўзбекистон аёллар U-19 терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олди. Ўзбекистондан ташқари бу гуруҳда Хитой, Япония ва Австралия терма жамоалари ҳам жойлашган.

Маълумот учун, Осиё Чемпионати 18-25 августда Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтади.

Қуръа натижалари:

“A” гуруҳи: Хитой, Япония, Австралия, Ўзбекистон

 “В” гуруҳи: Жанубий Корея, КХДР, Таиланд, Эрон