Ҳозирда “Ювентус”да тўп сураётган “Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Альваро Мората ўз жамоасининг “Реал” устидан Чемпионлар лигаси яримфиналининг икки ўйини натижасига кўра ғалаба қозониб, мусобақанинг финалига чиқиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу ғалаба биз учун катта мамнуният келтирди, бироқ биз бу натижада тўхтат қолмоқчимасмиз. Биз тарихни яратишимиз керак.

Мен урган тўп жуда муҳим тўп бўлди, бироқ у менга ҳам қувонч, ҳам қайғу келтирди. Мен “Реал”га миннатдорчилик билдириб қоламан, чунки бу клуб менга доимо яхши муносабатда бўлган. Агар бошқа жамоанинг дарвозасига тўп уришимнинг иложи бўлганда эди... Бироқ тақдир шуни тақазо этди. Рамос ва Касильяс мени табриклашди ва финалда омад тилаб қолишди. Улар менинг қалин дўстларим.

“Барселона”га қарши финал ўйини “Реал” билан бўлган ўйиндан фарқ қилади. “Барса” ажойиб жамоа, бироқ биз ҳам қолишмаймиз”, деб айтди Мората.