“Вольфсбург” ярим ҳимоячиси Андре Шюррле ўзининг собиқ жамоаси – “Челси” футболчиларини Англия Премьер лигасидаги ғалаба билан табриклади.

“Мен ҳам медаль олишимни билмаган эдим. Сабаби, мавсум иккинчи ярмининг асосий қисмининг ўтказил юбордим.

Жозе Моуриньо менга медаль олишим ҳақида ёзди. У чемпионатнинг сўнгги турига келишимни сўради. Бундан жуда хурсандман.

Мен ҳақиқатдан ҳам жамоа учун жуда хурсандман. Улар мавсум иккинчи ярмини ажойиб тарзда ўтказишди. Албатта, медаль олиш ёқимли, бироқ бу йигитларнинг хизмати”, – деди Шюррле.