АҚШда фракциялар Осиё билан савдо қонунчилиги борасида муросага келди

Жаҳон 14 Май 2015 1278

АҚШ Сенатидаги Республикачилар ва Демократлар фракциялари Осиё ва Тинч океани минтақаси билан савдо тўғрисидаги қонун лойиҳаси борасида муросага эришди. Қонун қабул қилинган тақдирда, минтақанинг 11 давлати билан олиб бориладиган савдо шартлари эркинлаштирилади.

Politico нашрининг ёзишича, қонунда кўрсатилган асосий шарт божларни камайтириш ёки умуман йўқ қилишдир. Партиялар таклиф қилинган ўзгаришлар бўйича алоҳида овоз бериш ўтказиб, бир хулосага келишга муваффақ бўлди. Илгарироқ демократларнинг бир қисми ўзлари томонидан олиб чиқилган бу ташаббусга қарши чиқиб, қонун лойиҳасини муҳокамадан чиқаришга ҳаракат қилган эди. Шу каби келишмовчиликлардан сўнг қонун лойиҳаси борасида келишувга эришилгани айтилмоқда.

Айни пайтда қонун лойиҳасида кўзда тутилган шартномалар касаба уюшмаларининг норозилигига сабаб бўлмоқда, негаки бу хорижий ишлаб чиқарувчилар билан рақобатнинг кучайишига олиб келади. Ўз навбатида, шартномаларнинг амалга оширилиши ҳамда божларнинг олиб ташланиши ёки туширилиши АҚШ экспортчиларига Осиё ва Тинч океани минтақасидаги нарх-навода маълум рақобатбардошликка эришишга ёрдам беради.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар