Папуа-Янги Гвинеяга қарашли Бугенвиль оролида Австралиянинг дипломатик миссияси иш бошлади. Бу оролдагилар халқ референдуми орқали мустақилликка эришишни исташмоқда.
Референдум шу йилнинг 8 июнь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Референдум билан бир вақтда янги раҳбар сайланиши ҳам кутилмоқда.
"Бугенвиль мамлакатимизнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади", деб баёнот беради Папуа-Янги Гвинея бош вазири Питер О`нил.
Папуа-Янги Гвинея ҳукумати Австралиянинг қарорини кескин норозилик билан қарши олган.