Россия Федерацияси Қуролли кучлари жисмоний тайёргарлик бошқармаси катта инпектори, подполковник Дмитрий Виноград лангарчўп билан баландликка сакраш бўйича икки карра Олимпия чемпиони Елена Исинбаевага майор ҳарбий унвони берилганини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ спортчи Россия Қуролли кучлари билан 5 йиллик меҳнат шартномасини имзолагани ва Марказий армия спорт клубининг енгил атлетика бўйича инструктори лавозимига тайинлагани маълум қилинганди.

Маълумот учун, 32 ёшли Исинбаева икки карра Олимпия чемпиони, 2012 йилги Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори, уч карра жаҳон чемпиони ва ёпиқ ареналарда 4 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.