Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Эрон эркин савдо ҳудудини яратиш бўйича музокаралар ўтказишни бошламоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг савдо вазири Андрей Слепнев маълум қилди.

“Биз Эрон билан эркин савдо қилиш имконияти истиқболларини муҳокама қилдик. Бу янги мавзу, биз у ҳақда биринчи марта эълон қилмоқдамиз. Эрон томонидан тегишли ташаббус яқинда билдирилди ҳамда ЕОИИ аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди”, – деб айтмоқда Слепнев.

Слепнев ЕОИИ музокараларга тайёрланиш давомида Арманистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик тажрибасидан фойдаланишни режалаштираётганини айтиб ўтди.

Аввалроқ, Арманистон президенти Серж Саргсян ЕОИИ ҳамкорлиги доирасини, шу жумладан Эрон билан ҳамкорлигини ошириш таклифини билдирган эди.