Футбол бўйича Англия терма жамоаси ўз мухлисларининг ирқчилиги туфайли 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Англия терма жамоаси агар унинг мухлислари Ирландия республика армияси шаънига андишасиз сўзларни айтишдан тўхтамаса бундай оғир жазога тортилиши мумкин.

Аввалроқ ФИФА ирқчилик билан курашишга қарши янги дастурни тақдим қилган эди. Бу дастурнинг асосчиларидан бири Пиара Повар аксилирланд шиорлари ҳам ирқчиликнинг бир кўриниши эканлигини таъкидлаб ўтган эди. ФИФА бундай қоизабузарликларга нисбатан ҳаттоки терма жамоаларни четлаштиришгача борадиган жазолар қўллашга ваъда берган эди.